Қатар тарихида биринчи марта парламентга сайлов ўтказилмоқда
Қатарда бугун, 2 октябрь куни мамлакат тарихида биринчи марта парламентга сайлов ўтказилмоқда.
Сайлов якунида парламентнинг 30 нафар аъзоси сайланади, Кенгашнинг яна 15 нафар аъзоси эса мамлакатни бошқараётган амир томонидан тайинланади, дейилади «Reuters» хабарида.
Қатар парламенти (Кенгаш) қонун чиқариш, умумдавлат сиёсати ва бюджетни тасдиқлаш каби ваколатларга эга.
Бироқ Кенгаш мудофаа, хавфсизлик, иқтисодиёт ва инвестициялар каби тизимларни назорат қилувчи ижроия ҳокимияти органларига таъсир кучига эга эмас.
Қатардаги парламент сайлови мамлакатдаги 30 округда бўлиб ўтяпти, 183 нафар номзоднинг 18 нафари — аёллар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter