Қатар парламентига биронта аёл сайланмади
Қатар тарихида биринчи марта парламентга (Мажлис аш-Шўро) сайлов ўтказилгани ҳақида хабар бергандик.
Мажлис аш-Шўронинг 45 аъзосидан 30 нафари сайловчилар томонидан сайланди (қолган 15 нафари монарх томонидан тайинланади).
Кузатув комиссияси раиси Мажид ал-Хулайфийнинг маълум қилишича, 30 ўрин учун курашаётган 233 нафар номзоднинг 26 нафари аёллар эди ва улардан биронтаси етарлича овоз тўплай олмади.
Қатарлик сайловчиларнинг 63,5 фоизи ушбу тарихий тадбирда овоз берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter