Путиннинг мурожаати 21 сентябрда, Узоқ Шарқ уйғонганидан сўнг намойиш этилади — Forbes
Президент Путин 20 сентябр куни россияликларга мурожаат қилиши кутилаётганини ёзгандик.
Катта эҳтимол билан миллионлаб одамлар кутган мурожаат 21 сентябрга кўчирилди.
Forbes президент администрациясидаги ўз манбаларига асосланиб, қуйидаги мазмунда хабар тарқатди: «Путиннинг ёзиб олинган мурожаати 21 сентябрда, Узоқ Шарқ уйғонганидан сўнг намойиш этилади».
Шунингдек, Кремлга яқин сиёсатчи Сергей Марков Путиннинг эфири эртага (бизнинг вақт билан бугун — 21 сентябрга) қолдирилгани ҳақида хабар берган.
Россиялик тарғиботчи Владимир Соловьёв ўз телеграм-каналида биргина — «эртага» сўзини ёзиб қолдирди. Яна бир тарғиботчи Маргарита Симоньян эса «ухлашни» тавсия қилди.
RT ва Биринчи (Первый) канал трансляция анонсларини ўчириб ташлади.
Кремль пули журналисти Дмитрий Смирнов ўз телеграм-каналида аниқроқ маълумот берди: «Соат саккизларда туринг».
Журналистларнинг энг асосий манба — Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков билан алоқага чиқишга уринишлари беҳуда кетди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter