Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин захирадагиларни ҳарбий йиғинга чақириш бўйича фармон имзолади

Путин захирадагиларни ҳарбий йиғинга чақириш бўйича фармон имзолади

Фото: russian.cgtn.com

Россия президенти Владимир Путин захирадаги фуқароларни 2022 йилдаги ҳарбий йиғинга чақириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармон нусхаси мамлакатнинг «Ҳуқуқий ахборот расмий интернет-портали»да эълон қилинган.   

Унда қайд этилишича, захирадаги фуқаролар 2022 йилда Қуролли кучлар, Миллий гвардия қўшинлари, давлат қўриқчилик органлари ва Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) идораларида ҳарбий йиғин ўташ учун чақирилади.

Президент фармони жорий йилнинг 18 февралидан кучга кирган.

Қайд этилишича, мамлакатда захирадаги фуқаролар ҳар йили ҳарбий йиғинга чақирилади. Ўтган йили бундай фармон апрель ойида имзолаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг