Путин ва Эрдўғон учрашадиган сана маълум бўлди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 4 сентябрь куни Сочига расмий ташриф билан боради ва у ерда Владимир Путин билан учрашади. Бу ҳақда турк дипломатик манбасига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
«Президентларнинг учрашуви Россияда режалаштирилган. Эҳтимолий сана — 4 сентябрь, Сочида», деди агентлик суҳбатдоши.
Аввалроқ Туркиянинг Yeni Şafak газетаси Путин ва Эрдўғон учрашувининг асосий мавзуси ғалла келишуви ва уни қайта тиклаш бўлишини ёзган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter