Путиннинг қайта сайланганидан кейинги илк ташрифи Ғарбга эмас, Шарққа бўлади
Россия президенти Владимир Путин янги президентлик муддати давомида илк ташрифини амалга оширадиган давлат сифатида Хитойни танлаши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бу Путиннинг парламент фракциялари раҳбарлари билан учрашувида муҳокама қилинди. Россия раҳбари Россия Федерацияси Коммунистик партияси раҳбари Геннадий Зюгановнинг истакларини инобатга олишга ваъда берди.
«Умид қиламанки, сизнинг биринчи ташрифингиз Ғарбга эмас, Шарққа бўлади. Ўртоқ [Хитой раҳбари] Си Цзиньпин ташрифингизни кутмоқда, у мамлакатимизни жуда яхши кўради», — деди Зюганов президентга мурожаат қилиб.
«Мен, албатта, ҳеч қандай ҳазилсиз, айтганларингизни инобатга оламан», деб жавоб берган Путин.
Эслатиб ўтамиз, Россияда бўлиб ўтган президентлик сайловларида Путин катта фарқ билан ғалаба қозонди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter