Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега?

Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега?

Tesla компанияси асосчиси, америкалик тадбиркор Илон Маск Хитойга кутилмаган ташриф билан борди. Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, бортида Маск бўлган шахсий самолёт 28 апрель куни Пекинга қўнди. Тадбиркорнинг Хитойга бориш режалари ошкора эълон қилинмаган. Маскнинг ташрифи 4 майгача давом этадиган Пекин автосалон тадбирига тўғри келди. Бироқ, Tesla автосалонда стендга эга эмас.

Нашр манбаларидан бирининг таъкидлашича, Маск Хитойда тўлиқ автоном автомобиллар (FSD) дастурий таъминотини жойлаштириш масаласини муҳокама қилиш учун юқори мартабали хитойлик амалдорлар билан учрашиш ниятида. Шунингдек, у Хитойда тўпланган маълумотларни хорижга ўтказиш учун рухсат олишни хоҳлайди.

FSD- Тесла автомобилларида автопилот дастурининг энг илғор версияси. Мижозларнинг қўнғироқларига қарамай, компания уни Хитойда ҳали тақдим этмади. Аввалроқ Маск Tesla FSD`ни Хитойда «тез орада» чиқара олишини айтган эди.

Tesla ўн йил олдин Хитой бозорига кирганидан бери 1,7 миллиондан ортиқ автомобиль сотди. 2021 йил ҳолатига кўра, компания Хитой регуляторлари талаб қилганидек, Шанхайда ўз автомобиллари томонидан тўпланган барча маълумотларни сақлайди ва уларни Қўшма Штатларга ўтказмайди. Шанхайда Tesla заводи ҳам жойлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг