Путин муддатли ҳарбий хизматга чақирув тўғрисидаги фармонни имзолади
Кеча, 30 март куни Россия президенти Владимир Путин Россия фуқароларини баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақириш ҳақидаги фармонни имзолади.
Фармонга кўра, баҳорги муддатли ҳарбий хизматга Россия Федерациясининг 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган, захирада бўлмаган ва муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлган фуқаролар жалб этилади.
«2023 йил 1 апрелдан 15 июлгача Россия Федерациясининг 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган, захирада бўлмаган ва муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлган фуқароларини 147 минг нафари ҳарбий хизматга чақириш амалга оширилсин». — дейилади фармонда.
Шунингдек, фармонда муддатли ҳарбий хизматни ўташ муддати тугаган аскар, денгизчи, сержант ва бригадирларни ҳарбий хизматдан бўшатиш кўзда тутилган.
Маълумотларга кўра, ҳозирда Россия думасида ҳарбий хизматга чақирилиш ёшини босқичма-босқич 21 ёшга етказиш бўйича қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter