Путин Эрдўғон билан келишиб олди. У Туркияга боради
Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилди. Sabah нашрининг ёзишича, улар Россия раҳбарининг Туркияга ташрифи борасида келишиб олишган.
Президентлар бошқа масалалар қатори дон битимини ҳам муҳокама қилдилар.
Икки давлат раҳбарининг телефон орқали мулоқоти ҳақида Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам маълум қилди.
Россия ва Туркия раҳбарлари охирги марта ёз бошида телефон орқали гаплашган: 7 июн куни улар икки томонлама муносабатлар ва Украинадаги вазиятни муҳокама қилишган, 24 июн куни эса Туркия томонининг илтимосига биноан Путин Пригожиннинг исёни билан вазиятга изоҳ берган.
Россиянинг дон шартномасини узайтирмаслик ҳақидаги қароридан кейин етакчилар ҳали мулоқот қилмаганди.
Энди дон битими Путиннинг Туркияга ташрифидан кейин тикланиши мумкинлигини айтилмоқда. «Ўйлайманки, жаноб Путин билан бу масалани батафсил муҳокама қилиш орқали биз ушбу инсонпарварлик саъй-ҳаракатларини давом эттиришни таъминлаймиз», — деди Эрдўғон.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter