Путин дон шартномасини қайта тиклаш учун шартларни эълон қилди
Россия президенти Владимир Путин дон шартномасини узайтириш учун зарур бўлган 6 шартларни айтиб ўтди. Агар шу шартлар қондирилса, Россия дон келишувига қайтади.
Путин қўйган шартлар: Россия дон ва ўғитларини жаҳон бозорига етказиб бериш бўйича санкциялардан чиқариш, Россия банкларини SWIFT тизимига қайта улаш ва улар учун барча чекловларни бекор қилиш.
Бундан ташқари, Путин қишлоқ хўжалиги техникалари учун эҳтиёт қисмлар импортини қайта йўлга қўйишни, Россия кемаларининг юк ташиш ва суғуртаси масаласини ҳал қилишни, Тольятти-Одесса аммиак қувурининг ишлашини тиклашни талаб қилган.
«Бизга қандайдир ваъдалар ёки ғоялар керак эмас, бизга ушбу шартлар бажарилиши шарт. Шунда биз келишувга қайтамиз», – деган Путин.
Аввалроқ, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Владимир Путин билан дон келишуви бўйича музокаралар ўтказишга умид қилаётганини айтган эди.
Маълумот учун, Россия 17 июль куни Қора денгиз ташаббуси (дон келишуви)дан чиқди ва Украина портларини ўққа тутди.
Қора денгиз ташаббуси 2022 йил 22 июлда Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан имзоланган бўлиб, ушбу келишув Украинадан дон ва озиқ-овқат маҳсулотларини, шунингдек, Қора денгиз орқали учта портдан, жумладан Одессадан ўғитларни экспорт қилишни назарда тутади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter