Путин 15 нафар генерални ишдан бўшатди
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин турли ташкилотларда фаолият юритаётган 15 нафар генерални ишдан бўшатди, дея хабар беради «Haber7.com».
Россия президентининг бу ҳақдаги фармони Давлатнинг ҳуқуқий ахборот тизими сайтида эълон қилинди.
Ишдан олинган генераллар Россия давлати миқёсида Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Федерал қамоқхона хизмати ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилишаётган эди.
Фармонга кўра, Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Владлен Аксенов ҳам ишдан бўшатилган.
Генералларнинг ишдан бўшатилиш сабаблари маълум қилинмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter