Путин Суриядаги вазиятдан фойда кўрган давлат номини айтди
Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, «Исроил Суриядаги вазиятдан асосий манфаатдор».
Владимир Путин йил якунлари бўйича матбуот анжумани ва тўғридан тўғри мулоқотда Яқин Шарқдаги вазият ҳақида гапирди. У турк журналистининг «Сурияни Исроил томонидан босиб олиниши» ҳақида саволига изоҳ берди.
Путиннинг айтишича, унинг Яқин Шарқ бўйича позицияси ўзгармайди: муаммони унинг фикрича, фақат Фаластин давлатини яратиш орқали ҳал қилиш мумкин.
«Суриядаги вазиятдан эса асосий манфаатдор - Исроил», - деди Путин.
Россия Сурия ҳудудларининг босиб олинишини қоралайди, дея қўшимча қилди у, бироқ Исроил ўз мамлакати хавфсизлиги билан боғлиқ масалаларни худди Туркия каби ҳал қилади.
Шу билан бирга, Путин Суриянинг эҳтимолий парчаланиши ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, Суриянинг парчаланиши масаласи БМТ Низоми ва халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига мувофиқ маҳаллий аҳоли иштирокида ҳал қилинади.
Аввалроқ Путин Россия Сурияда мағлубиятга учрамаганини айтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter