Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абхазия бош вазири ЙТҲда ҳалок бўлди

Абхазия бош вазири ЙТҲда ҳалок бўлди

Фото: «360tv.ru»

Абхазиянинг бош вазири Геннадий Гагулия Гудуат туманида содир бўлган ЙТҲда ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, мамлакат президенти расмий ташриф билан Сурияга борган ва ҳукумат раҳбарининг кортежи Суриядан қайтаётган бўлган. Гагулиянинг машинаси тўғридан чиқиб қолган автомобил билан тўқнашиб кетган. Ҳукумат кортежи ортидан келаётган делегациянинг асосий таркиби жабрланмаган. Вафот этган бош вазирдан ташқари машинадаги яна икки киши жароҳатланган.

Премьер-министр Абхазии погиб в ДТП

Абхазия президенти матбуот котиби Наала Авидзба бош вазирнинг ўлимини ҳеч қандай суиқасдга алоқаси бўлмаган бахтсиз ҳодиса эканини маълум қилди.

Геннадий Гагулия мамлакат бош вазири этиб 2018 йилнигг 24 апрелида тайинланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг