Португалия жанубидаги бир нечта аҳоли маскани сув остида қолди (видео)
Кучли ёмғир ёғиши оқибатида Португалия жанубидаги бир нечта аҳоли масканини сув босди. Тинимсиз ёмғир ёғиши кучли тошқинларни келтириб чиқарди.
Айрим уйларнинг биринчи қаватлари ва ертўлалари сув остида қолган. Қутқарувчилар сувни тортиб олиб, табиий офатдан зиён етган уйларда яшовчиларни хавфсиз ҳудудларга кўчиришмоқда.
Хабарларга кўра, ҳудудда ёмғир ва жала яна бир неча кун давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter