Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Покистонда 106 ёшли аёл дельта коронавирусидан тузалди

Покистонда 106 ёшли аёл дельта коронавирусидан тузалди

Фото: «En.dailypakistan.com.pk»

Покистонда Дельта штаммига чалинган 106 ёшли аёл тузалди. Бу ҳақда ARY News телеканали хабар берди.

ОAВ маълумотларига кўра, Ҳасин Биби Карачидаги шифохонада даволанган ва соғайиб кетганидан кейин коронавирус бўлимидан чиқарилган.

Касалхона ходимлари ва аёлнинг қариндошлари тортни кесиб, унинг соғайиб кетганини нишонладилар.

Июль ойининг биринчи ярмида дельта штамми Европанинг аксарият мамлакатларида етакчилик қилди. Бу ҳақда Европа касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази (ECDC) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) қўшма нашрида маълум қилинди.

B.1.617 штамми Ҳиндистонда 2020 йил октябрь ойида аниқланган. Олимлар унинг учта кичик турини кашф қилишди: B.1.617.1, B.1.617.2 («дельта») ва B.1.617.3: улар бошоқ оқсилининг бир нечта мутациялари билан фарқ қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг