Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пешоварда ўта қабиҳ жиноят содир этилди

Пешоварда ўта қабиҳ жиноят содир этилди

Фото: «Anadolu Agency»

Бугун, 4 март куни Покистонда ўта қабиҳ жиноят содир этилди: Пешовар шаҳридаги масжидда жума намози пайтида портлаш амалга оширилди. Бу ҳақда «Geo News» полиция ходимлари ва қутқарувчиларга асосланиб хабар берди.

Портлаш оқибатида камида 30 инсон ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ одам жароҳатланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, террорчи масжидга кириб ўзини портлатиб юборган.

Қутқарувчилар жароҳатланганларни касалхоналарга етказишмоқда, уларга маҳаллий аҳоли мотоцикллар ва автомобилларда кўмаклашмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг