Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нэнси Пелоси «даҳшатли ўлим хавф солган саёҳат» ҳақида гапирди

Нэнси Пелоси «даҳшатли ўлим хавф солган саёҳат» ҳақида гапирди

AҚШ Конгресси Вакиллар палатаси собиқ спикери Нэнси Пелосининг Украинага ўтган йили бўлиб ўтган ташрифи жуда хавфли бўлганини айтди.

Бу ҳақда The Hill нашри хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, саёҳат пайтида у уруш зонасига ташриф буюрган ва ўлиши мумкинлигини тушунган.

«Бу жуда хавфли эди. Биз бундан ҳеч қачон қўрқмаганмиз, лекин уруш зонасида бизга ўлим хавф солиб турганди. Бизда кучли ҳимоя тизими бор эди, аммо шунга қарамай уруш давом этаётганди», — деди Пелоси.

Вакиллар палатасининг собиқ спикери таъкидлаганидек, ташриф давомида у Украина президенти Владимир Зеленский билан гаплашган. Пелоси Зеленскийни «қўрқмас ва жасоратли» деб атаган. 

Эслатиб ўтамиз, Пелосининг 2022 йилда Тайванга ташрифи ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг