Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пандемияга қарамай халқаро ҳаво қатновлари очилди

Пандемияга қарамай халқаро ҳаво қатновлари очилди

Челябинск шаҳрига сафаримиз 19-20 май кунлари Меҳмонхона ва ресторан эгаларининг иккинчи Урал форуми ўтказилишига кунларига тўғри келиб қолди. Унда коронавирус сабабли соҳани ривожлантириш бўйича қандай янги ёндашувлар ва имкониятлар топиш масаласи кенг муҳокама қилинди.

Ҳозирга қадар Челябинск вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 62 мингга яқин бўлиб, 2750 нафар бемор оламдан ўтган, кунлик чалиниш кўрсаткичи 100 нафарга етиб-етмаяпти. 210 минг киши вакцина билан эмланган.

Инқироз даврида шаҳар бюджетига иқтисодий фаоллик камайиши ҳисобидан 1 миллиард рубль маблағ кам тушди, бироқ Федерал ҳукуматдан инқирозга қарши дастур доирасида 10 миллиард рубль ёрдам олиш ҳисобига муаммолар ҳал этилган.

Шунга қарамай, шаҳар Думасининг 30 мартдаги қарори билан кентдаги 25 та тиббиёт муассасаси Челябинск вилояти маъмурияти бошқаруви ихтиёрига ўтказилди.

Ҳозирда пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашгани сабабли 17 майдан бошлаб Челябинск аэропорти халқаро ҳаво қатновларини қайта очди.

Аввало, шаҳарда 23 та олий таълим муассасаси фаолият кўрсатади ва Россиянинг бошқа минтақлари ва қўшни республикалардан ҳам бу ерга келиб минглаб талабалар келиб таҳсил олмоқда.

47 та маданий объекти, 40дан ортиқ меҳмонхоналар, 7 та профессионал театрлар ишлаб турибди. «Малахит» давлат рус халқ оркести, таниқли ҳайвонот боғи айниқса шуҳрат қозонган. Вилоят ўлкашунослик музейида 2013 йилда тушган метеоритнинг 600 килограмлик бўлаги шишали махсус қубба остига жойлаштирилган.

Инқилоб майдонида жойлашган Парклар ва ҳиёбонлар, нодир мусиқали фавворалар ихлосмандларни ўзига мафтун этади. «Випр», «Челябинск-Сити», «Аркаим-Плаза», «Бизнес-дом Спиридонов», «Бовид» йирик бизнес марказлари, «Родник», «Алмаз», «Горки», «Мегаполис», «Фокус», «Куба», «Синегорье» савдо кўнгилочар мажмуалари эса шаҳарга замонавийлик ифорини бағишлаган.

Меҳмонларга ва шаҳар аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида электросамокатлардан фойдаланиш бўйича шаҳар аҳоли Россияда етакчилардан бирига айланди.

Апрель ойи ўрталарида уларни ижарага бериш бўйича иккита йирик сервис – Whoosh ва Urent иш бошлаган. 80 фоиз фойдаланувчилар оиласи ва дўстлари билан сайр қилишда, шаҳар билан танишишда уни кенг ишлатишар экан.

Яна бир бошқа нарса алоҳида эътиборимни тортди. Собиқ Иттифоқ тарқаб кетганидан кейин ҳам шаҳар кутубхоналар тармоғи сақлаб қолинган. Аҳоли эркин китоб ўқиши учун шаҳарда 48 та кутубхона фаолият кўрсатаяпти. Жумладан, уларнинг 18 таси болалар кутубхонасидир. Ўтган йили уларнинг фойдаланиш даражаси 78 фоизни ташкил этди.

Бу кутубхоналар шаҳарда таҳсил олаётган 141 минг мактаб ўқувчилари учун маънавият гўшалари бўлибгина қолмай кенг аҳоли қатламлари учун ҳам яхшигина маърифий ва маънавий марказлар ҳисобланади. Жорий йилда эса Парк-2 микроҳудудида 1 та оилавий кутубхона ишга туширилибди, Чурилова микротуманида яна битта 1 та болалар кутубхонаси очилиши кутилмоқда экан.

Минг афсуски, бизда халқ кутубхоналари тизими йўқ қилиб юборилди. Улардаги миллионлаб китоблар макалатураларга топширилиб, йиллар давомида йиғилган яхшигина ҳазинадан маҳрум бўлдик.

Челябинскда 25 йилдан буён ҳар йили икки маротаба Бутунроссия «Урал перепляси» фестивали ўтказиб келинади. Бу йил ҳам март ойида бўлиб ўтадиган халқ саҳна рақслари, анъанавий ва услубий ўйинлар, фольклор қадриятларини, ўзига хос миллий либослар уйғунлигини ҳаракатлари суръатига уйғунлигини ифода этувчи ушбу маданият байрамига мамлакатнинг ва хорижнинг 42 та рақс жамоалари иштирок этди.

У РФ президентининг Грант жамғармаси молиявий кўмагида Маданият вазирлиги, Россия Халқ ижодиёти давлат уйи ва Халқ рақсларини ривожлантириш жамғармаси кўмагида ўтказилади.

1967 йилдан бошлаб шаҳарнинг иқтисодий, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва ҳуқуқий соҳалари ривожига муносиб ҳисса қўшган, катта обрў ва эътиборга эга вилоят, Россия ва хорижий давлатлар фуқароларига фахрий фуқаро унвонини бериш йўлга қўйилган. Ўтган давр оралиғида 64 киши ана шундай шарафга лойиқ топилган. У ҳар йили 12 сентябрда – ушбу шаҳар ташкил топган кун муносабати билан топширилади.

Челябинск аҳолиси совет атом бомбаси отаси, собиқ Иттифоқ ва Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, атом энергияси бўйича институт асосчиси ва биринчи директори Игорь Курчатов, шахмат бўйича уч карра жаҳон ва олти карра олимпиада чемпиони, Давлат Думаси депутати Анатолий Карпов, муз устида учиш бўйича икки карра жаҳон ва олти карра олимпиада чемпиони Лидия Скобликова, жаҳонга таниқли супермодель ва актриса Ирина Шейк каби фарзандлари билан фахрланишади.

Челябинск Колумбия (АҚШ), Ноттингемшир (Буюк Британия), Рамла (Исроил), Урумчи ва Харбир (Хитой), Санто-Доминго (Доминикан Республикаси) шаҳарлари билан биродарлашган шаҳарлар мақомидаги алоқаларни ўрнатган.

Гулрухсор Равшанова,
халқаро журналист
Тошкент-Челябинск

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг