Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пандемиядан энг кўп иқтисодий зарар кўрган мамлакатлар — Moody's

Пандемиядан энг кўп иқтисодий зарар кўрган мамлакатлар — Moody's

Фото: «Lanka Leader.lk»

Moody’s Investors Service халқаро рейтинг агентлиги коронавирус пандемияси мамлакатларга етказган иқтисодий зарарларни ҳисоблаб чиқди, ёзмоқда РБК. 

Коронавирус ҳаммадан кўп Шри-Ланка, Суринам, Лаос, Ҳиндистон, Тунис ва Перу иқтисодиётига зарар етказган.

Айрим мамлакатларни жиддий иқтисодий йўқотишлар четлаб ўтиши мумкин, уларнинг ялпи ички маҳсулоти 2023 йилга бориб пандемиягача бўлган прогнозлардан бироз пастроқ, ҳатто баландроқ ҳам бўлиши мумкин, дейишмоқда экспертлар. Булар АҚШ, Ғарбий Европанинг аксарият мамлакатлари, шунингдек, Хитой, Жанубий Корея ва Сингапур.

Ҳисоботда Россия, Мексика, Бразилия ва Австралия пандемиядан нисбатан камроқ зарар кўрган мамлакатлар сирасига киритилди (пандемиягача бўлган ЯИМ бўйича прогнозлар 2 фоиздан 8 фоизгача ўзгариши мумкин).

Пандемия даромадлар қисқариши, тенгсизликнинг чуқурлашиши, қашшоқликнинг ошишига олиб келади, дейилади таҳлилда.

Умуман олганда, Moody's таҳлилчилари бу йил жаҳон иқтисодиёти 5,7 фоизга ўсишини чамалашяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг