Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пандемиялар вақтида энг хавфсиз мамлакатлар рейтинги тузилди

Пандемиялар вақтида энг хавфсиз мамлакатлар рейтинги тузилди

Фото: «M24.ru»

«Deep Knowledge Group» (DKG) фонди экспертлари пандемиялар вақтида энг хавфсиз мамлакатлар рейтингини тузишди.

Британиянинг «Express» нашрига кўра, хавфсизлик бўйича етакчи давлат мақомини Исроил олди.

Экспертлар доимий кризислар шароитида яшаб келаётган бу мамлакат фавқулодда вазиятларда чегараларни ёпиб қўйиш бўйича катта тажрибага эгалигини таъкидлашган.

Иккинчи ўринда — Германия. Ҳозирги коронавирус пайтида ҳам бу мамлакат Европанинг бошқа мамлакатларига солиштирилганда, энг яхши кўрсаткичларга эга. Вазият ўнгланганидан сўнг Германия бошқаларга нисбатан яхшироқ иқтисодий имкониятларга эга бўлиши кутилмоқда.

Жанубий Корея ҳам етакчи учликда.

Кейинги ўринларда: Австралия, Хитой, Янги Зеландия, Тайвань, Сингапур, Япония ва Гонконг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг