Ўзбекистон Қирғизистондаги «Қамбарота» ГЭС-1 қурилишига сармоя киритиши мумкин
Ўзбекистон ва Қозоғистон электр энергияси эвазига «Қамбарота» ГЭС-1 қурилишига сармоя киритиш ниятида. Бу ҳақда Жогорку Кенеш йиғилишида Қирғизистон Энергетика вазири Таалайбек Ибраев маълум қилган.
Вазир, шунингдек, икки мамлакат киритган инвестицияси эвазига нима олишига ҳам аниқлик киритиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, ушбу қўшни икки давлат оладиган электр энергияси миқдори улар киритадиган сармоясига боғлиқ. Оддий қилиб айтганда, улар қандай улушда сармоя киритсалар, шунча миқдорда электр энергияси оладилар.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 январида Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон энергетика вазирлари «Қамбарота» ГЭС-1 қурилиши бўйича йўл харитасини имзолаган эди.
Маълумот учун, мазкур лойиҳа билан келгусида йилига ўртача 5,6 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter