Ўзбекистон президенти Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этади — Песков
Президент Шавкат Мирзиёев 24 июнь куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига бориши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган.
Дмитрий Песков ушбу парадда Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ҳамда Сербия, Хорватия, Абхазия, Жанубий Осетия мамлакатлари раҳбарлари иштирок этиши тасдиғи борлигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти коронавирус пандемияси сабаб Ғалаба парадини қолдирган эди. Кейинчалик 24 июнь куни ўтказилиши эълон қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter