Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озарбайжонда навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтяпти

Озарбайжонда навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтяпти

Бугун Озарбайжонда навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Овоз бериш жараёни маҳаллий вақт билан соат 19:00 да тугайди.

Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси берган маълумотга кўра, соат 12:00 ҳолатига мамлакат бўйича жами 2 млн 499 минг 33 нафар фуқаро овоз берган. Бу сайловчиларнинг 38,57 фоизини ташкил қилади.

Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги Элчихонаси томонидан маълум қилинишича, Элчихонаси биносида ташкил қилинган 16-Ясамал иккинчи сайлов округига қарашли 53-сайлов участкасида ҳам Тошкент вақти билан соат 08.00дан бошлаб овоз бериш жараёни бошланган. Тошкент шаҳри ва унинг атрофида доимий ва вақтинча яшайдиган, ёхуд узоқ муддатли иш сафарида бўлган, 18 ёшга тўлган Озарбайжон фуқаролари унда иштирок этмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжонда ўтаётган сайловда етти нафар – Илҳом Алиев, Элшод Мусаев, Фозил Мустафо, Фуад Алиев, Қудрат Ҳусанқулиев, Рози Нуриллаев, Зоҳид Ўружлар президентликка номзод сифатида кўрсатилган.

Cайлов натижалари 9 феврал куни эълон қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг