Озарбайжон президенти «ЖЧ-2018»нинг очилиш маросимида қатнашади

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев «ЖЧ-2018»нинг очилиш маросимида қатнашиш ҳамда чемпионатнинг биринчи ўйинини томоша қилиш учун Москва шаҳрига боради. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
«Росссия ва Озарбайжон давлатлари раҳбарлари «ЖЧ-2018»нинг очилиш маросимида қатнашади», – дейилади хабарда.
Футбол бўйича жаҳон чемпионати 14 июнь куни Москва шаҳридаги «Лужники» стадионида бошланади. Илк ўйин Россия ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасида ўтказилади.
Аввалроқ Германия канцлери ҳам «ЖЧ-2018»ни томоша қилиш учун Россияга келишини айтган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter