Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ота-она, бир кунда туғилган етти эгизак, ёрдамга шай жамият

Ота-она, бир кунда туғилган етти эгизак, ёрдамга шай жамият

1997 йил 19 ноябрда Американинг Айова штатидаги Бобби Маккоги оиласида етти фарзанд дунёга келди. Чақалоқларнинг туғилганда вазни 1,13 дан 1,54 килограммгача бўлган.

Қандай қилиб Бобби ва Кенни кўп фарзандли ота-оналар бўлишди? Уларнинг бош фарзанди Микаела (1996 йил) туғилгандан кейин бошқа фарзанд кўра олмадилар, аммо даволаниш натижасида Кенни яна ҳомиладор бўлди. Она қорнида етти нафар ҳомила борлигини маълум қилишганида, аввалига улар саросимага тушишди, лекин эр-хотин диндор бўлгани сабабли, ҳаммасини сақлашга қарор қилишди.

Албатта, кўпчилик уларни бу хавфли ташаббусдан қайтаришмоқчи бўлишди – лекин хавф ортда қолди. Болалардан икки нафари – Нейтан ва Алексис мия фалажлиги билан туғилган ва юриши учун уларни операция қилиш керак эди. Нейтан кундан-кунга ёрдамсиз юришни ўрганди, Алексис ҳам ҳеч қачон ортга чекинмади.

Жуда кўп ёрдам

Чақалоқлар туғруқхонадан уйга келгач Маккогиларни таниган ва умуман танимайдиган одамлар уларга ёрдам беришга шошилишди. Кимдир бир йиллик макарон ва пишлоқ етказиб беришни ўз зиммасига олди. Шунингдек, уларга бепул тагликлар берилди, баъзилар эса энага ёки боқувчи сифатида ёрдам беришни таклиф қилишди. Ажабланарлиси шундаки, оилага 464 квадрат метрлик уй ҳам беришган,

ҳатто бир киши оилага янги фургон совға қилди.

  

Улар катта бўлганларида бир нечта университетлар бепул таълим беришни таклиф қилишди. Машҳур кийим брендларидан бири болаларни беш ёшгача кийим билан таъминлашни ўз зиммасига олган.

Тўрт йигитга Кенни Роберт, Брандон Жеймс, Натан Рой ва Жоэл Стивен, қизларга Алексис Мери, Натали Суе ва Келси Энн исмлари берилди.  

Бу воқеа шунчалар шов-шувли бўлдики, илк кунлари ОАВ чақалоқларни безовта қилмаслиги учун ҳатто полиция Маккогининг уйи ташқарисида қўриқлаш постини ўрнатишга мажбур бўлди.

Танқид

Саккиз болани тарбиялаётганларга кўпчилик ҳавас қилсада, аммо уларни танқид қилаётганлар ҳам йўқ эмасди. Баъзи одамлар кўп фарзандли бўлган оилани масъулиятсизликда айблашди, баъзилари кўп фарзанд натижасида ҳосил бўладиган чиқиндилар миқдори атроф-муҳитга зарар етказишда рол ўйнаши мумкинлигига ишора қилишди.  

Ёш ота-она билан 1934 йилда Канаданинг Онтарио шаҳрида беш нафар эгизакни вояга етказган Элзира Дионне оиласи тажрибаларини ўртоқлашди. Ва яна улар фарзандларининг ҳаётини иложи борича махфий сақлашни маслаҳат беришди.

Икки кир ювадиган машина

Биргина болага қараш анча мушкул вазифа эканлигини ҳисобга олсак, саккиз боланинг кир-чирини ювиш, ош-овқатини қилиш қанчалик қийин эканлигини англаш қийин эмас. Маълум қилинишича, Маккоги оиласи ҳафтасига ўртача 17 марта кир ювишган. Тасаввур қилинг, улар кунига  ўртача 52 та таглик ишлатган ва 42 шиша сут билан озиқланган.

Тежамкорлик сабоқлари

Кутилганидек, эр-хотин ҳар куни кўп пул сарфлашган. Шундай қилиб, Бобби ва Кенни катта оилаларини бошқариш ва харажатларини назорат қилиш стратегиясини ишлаб чиқишга қарор қилишди.

Ота-она маҳсулотлар баракали бўлиши учун кўплаб сотиб олиб қўйдилар, бир ойлик харажати 300 долларни ташкил қилган. Улар ойлик харажатларни қисқартириш учун ўзлари мева ва сабзавотларни етиштиришни бошладилар.

Кўп болали оилага ҳамма қарашган, ҳатто уй қурувчилар ҳам навбати билан чақалоқларни кўтариб тушган суратлари бор.

Уларни боқишга аммаси, яъни Боббининг синглисининг жуда катта ёрдами теккан.

Эгизаклар учун аравачалар ҳам муаммо эди. Улар тўртта бола ўтирадиган икки аравачани сотиб олишди.

Жуда кўп эътибор

Чақалоқлар туғилганда АҚШ президенти Билл Клинтон ҳам эр-хотинга қўнғироқ қилиб, уларни табриклаган.

Орадан йиллар ўтиб, кейинги президент Жорж Буш ҳам болалар билан учрашиш имконига эга бўлди.  

Улашишни ўрганиш

Маккогилар нафақат тежамкор бўлишга ҳаракат қилишди, балки улар ўз фарзандларига баҳам кўриш ҳақида сабоқ бера олишди. Яъни етти боланинг туғилган кунига битта торт, тўртта шам ...

Турли хил шахслар

Эгизаклар ўсиб-улғайган сари, улар ҳам турли шахсиятларни ривожлантира бошладилар. Мисол учун, Брандон жасур ва бироз ўжар эди. Кичик Кенни ҳазил-мутойибага ўч эди, Натали ва Жоэл китоб ўқишни ёқтирарди.

Улардан яна бири югуриш спортига, яна бири кураш жамоасига, боалардан бошқалари хор ва нутқ тўгарагига аъзо бўлишди.

Швед столи

Саккиз нафар болани боқиш ҳақида гап кетганда, фақат битта овқат билан кифояланишнинг имкони йўқ. Шунинг учун Бобби ва Кенни ошхонада швед столини ташкил қилишди. Ким нима истаса ўшани танлаб ейишарди.  

Ишончни сингдириш

Эгизаклар ўн олти ёшга тўлганда, уларга яна матбуот ва одамлар  эътибор қаратдилар. Ахир ҳар бир инсон уларнинг ўз ҳаётида нима бўлаётганини ва характерини билишни хоҳларди.

Кенни, аввало болаларини меҳнаткашликка ўргатди. У телеканаллардан бирига берган интервюсида шундай деди: «Мен ҳар доим болалар бизни осон ва яхши ҳаёт кечираяпти, деб ўйлашларидан қўрқардим. Мен уларга ҳаёт ҳақиқати нима эканлигини аста-секин тушунтирдим. Маошимга бундай уй сотиб олишнинг иложи йўқ. Агар бирор нарсага эришмоқчи бўлсангиз, бунинг учун кўп меҳнат қилишингиз керак. Истакларингизни амалга ошириш учун ҳаракат қилинг».

Эгизаклар 2016 йилнинг май ойида мактабни битиришди. Натали, Нейтан, Жоэл ва Келси текин ўқиш таклифини қабул қилиб, Миссури штатидаги   университетларидан бирида таҳсил олишди.

Алексис ва Кенни маҳаллий коллежга боришга қарор қилишди. Бу Кенни ва Бобби учун ёқимли янгилик эди. Алексис ўқитувчи, Натали – бошланғич синф ўқитувчиси, Кенни кичик – дурадгор. Нейтан ва Жоэл дастурчи. Келси мусиқачи. Брендон АҚШ армияси сафида хизмат қилмоқда.

«Биз ўзимизни фақат биродарлар эмас, балки энг яхши дўст деб биламиз», дейди Алексис.

Катта опа Микейла турмушга чиқиб фарзандини дунёга келтирганида, дурадгор тоға Кенни опаси учун скамейкали классик ошхона столини ясади.

Ёлғизликни ҳис қилиш

Бобби ва Кеннининг барча фарзандлари ўқиш ва иши туфайли уйларидан узоқда яшашади. Бироқ, улар кўникишга ҳаракат қилмоқдалар, чунки улар узоқ масофаларга қарамай, фарзандлари қалбан доимо уларга яқин эканлигини билишади.

Бироқ, Кенни Маккоги бўш вақтини ўтказиш учун ажойиб имкониятни топди. У мотоциклларни қисмларга ажратади ва кейин уларни эҳтиёткорлик билан йиғади. Шунингдек, у ўзининг мотоциклида мамлакат бўйлаб саёҳат қилади.

Уйни сотиш

Болалар ҳар ёққа учирма бўлгач, уй Бобби ва Кеннига катталик қила бошлади. Ва улар уйни кичикроғига алмаштиришга қарор қилишди. Уйни сотиб олган янги уй эгалари омад ва бахтга тўла уйга эришганидан жуда бахтли эдилар.

Жамиятга қарзни қайтариш

Бобби ва Кенни ўз уйларини катта миқдорда пулга сотишлари мумкин эди, лекин улар уйни нотижорат ташкилотга арзонга беришди. Бу ташкилот уйларни режасиз ҳомиладор бўлган ёш аёлларга ёрдам сифатида беради.

Эр-хотиндан ўзларининг сахий қарорлари ҳақида сўралганда, улар шундай жавоб беришди: «Биз бундай ажойиб совға олганимиздан бахтиёрмиз ва бизнинг уйимиз энди муҳтожлар учун бошпана бўлса бундан биз фақат хурсанд бўламиз, бизга ўша пайтлари жуда кўпчилик ёрдам беришди, энди биз ҳам шу қарзимизни қайтаришимиз керак».

Бобби ва Кенни ўз тажрибаларини ўртоқлашиш мақсадида кейинчалик эгизаклар ҳақида китоб чиқаришди.

«Агар сиз улардан маслаҳат сўрасангиз, битта жуда муҳим фикрни айтишади: агар ҳаётингизда бирор нарсани қаттиқ хоҳласангиз, орзу қилсангиз, албатта буни қилинг».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг