Остонада Сурия бўйича музокаралар бошланмоқда
![Остонада Сурия бўйича музокаралар бошланмоқда](https://static.xabaruz.com/crop/1/8/720_460_95_1846117357.jpg)
Бугун 14 май куни Остонада Сурия масаласи бўйича музокаралар бошланмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигига асосланиб, «АиФ» хабар қилмоқда.
Қозоғистон пойтахтига Суриянинг БМТдаги доимий вакили Башар Жаъфарий бошчилигида Сурия расмий ҳукумати делегацияси, шунингдек БМТ вакиллари ташриф буюрган.
Бугун эса БМТ бош котибининг Сурия бўйича мухсус вакили Стаффан де Мистура етиб келиши кутилмоқда. Сурия мухолифати эса сешанба оқшомида Остонага келиши хабар қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter