Ослода Нобел тинчлик мукофоти топширилди
Норвегия пойтахти Ослода кеча, 10 декабр куни 2022 йилги Нобел тинчлик мукофоти топширилди. Лауреатлар — Беларусда рўйхатга олинмаган «Весна» маркази раиси Алес Беляций, Россиянинг «Мемориал» ташкилоти ва Украинанинг «Фуқаролик эркинликлари маркази».
Нобел мукофоти анъанавий равишда ҳар йили 10 декабрда — Алфред Нобел вафот этган санада (тинчлик йўналишидагиси Ослода, қолганлари Стокголмда) топширилади.
2022 йили Нобел мукофотини қўлга киритганлар:
- иқтисодиёт — Бен Бернанке, Дуглас Даймонд, Филип Дибвиг (АҚШ);
- адабиёт — Анни Эрно (Франция);
- физика — Ален Аспе (Франция), Жон Клаузер (АҚШ), Антон Цайлингер (Австрия);
- кимё — Каролин Бертоззи (АҚШ), Мортен Мелдал (Дания), Барри Шарплесс (АҚШ);
- тиббиёт — Сванте Паабо (Швеция).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter