Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оқ уй Жо Байденнинг аҳволи борасида баёнот берди

Оқ уй Жо Байденнинг аҳволи борасида баёнот берди

Коронавирус билан касалланган AҚШ президенти Жо Байденнинг соғлиғи яхшиланмоқда. Бу ҳақда Оқ уй томонидан AҚШ етакчиси шифокори Кевина О'Коннорга асосланиб маълумот берилган.

«Ҳозирги вақтда асосий симптом - томоқ оғриғи», деган доктор.

Шифокорнинг сўзларига кўра, Байденни қийнаётган йўтал сезиларли миқдорда камайган, танадаги оғриқлар ҳам пасайган. 

Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер AҚШ президенти Жо Байден билан кўришган юқори мартабали амалдорларда коронавирус юқтириш ҳолатлари кузатилмаганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, уч кун аввал Байден коронавирус юқтиргани маълум бўлганди. Хабар қилинишича, президент Paxlovid препаратини қабул қилмоқда. Бу Pfizer томонидан ишлаб чиқарилган антивирал таблеткадир. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг