Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олтин сотувчи банкомат пайдо бўлди

Олтин сотувчи банкомат пайдо бўлди

Фото: The Economic Times

The Economic Times хабар беришича, Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида олтин сотувчи банкомат ўрнатилди.

Банкоматга 5 килограммгача олтин сиғади: 0,5 граммдан 100 граммгача, 24 каратли (999 пробали), 8 хил олтин тангаларни сотиб олиш мумкин.

Банкоматни олтин сотиш билан шуғулланувчи Goldsikka (Ҳиндистон) компанияси ўрнатди. Компания вице-президенти таъкидлашича, банкомат орқали олтин сотиб олиш банк ёки заргарлик дўконидан харид қилишдан қулайроқ, масалан, оз миқдорда тиллага эҳтиёжи борлар хижолат бўлишмайди. Қурилмадаги олтин нархи Лондон биржасидаги котировкаларга мувофиқ, реал вақт тартибида ўрнатиб борилади.

Дунёдаги илк «олтин банкомат» ишончли ҳимояланган: ички ва ташқи кузатув камералари ҳамда сигнализацияси бор, маҳаллий полиция билан алоқага чиқиш мумкин.

Банкомат ўрнатилган биринчи кунда 20 киши олтин сотиб олди. Goldsikka компанияси яқин кунларда Ҳайдарободда олтин сотувчи банкоматлардан яна 3-4 тасини ўрнатиш, кейинчалик бутун Ҳиндистон бўйлаб шундай қурилмалардан 3 мингтасини ишга туширишни режалаштирган. Компания раҳбарлари ҳатто жаҳон бозорига чиқишни мўлжаллашяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг