Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олтин нархи янги тарихий рекордни қайд этди

Олтин нархи янги тарихий рекордни қайд этди

Ню-Йорк Comex биржаси маълумотларига кўра, олтин нархи бугун, 12 сентябрь куни савдолар чоғида ўзининг тарихий рекордини янгилади ва бир троя унцияси учун 2,57 минг доллардан ошди.

Тошкент вақти билан соат 19:00 ҳолатига кўра, биржадаги олтин фючерслари нархи 2576,90 долларга етди.

Декабрь фючерс нархининг максимал ўсиши 31,20 долларни (ёки 1,29%) ташкил этди.

Олтиннинг биржа нархи охирги марта 20 август куни ўз рекордини янгилаган бўлиб, унция учун 2563,9 долларга (+0,89%) кўтарилган эди. 2024 йил бошидан бери олтиннинг алмашув қиймати 20 фоиздан кўпроққа ошди.

Bloomberg қимматбаҳо металлар нархининг ошишини АҚШ Федерал захираси ставкасини пасайтириши ва инфляциянинг ўсиши билан боғлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг