Олмаотада икки автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди, қурбонлар ва жароҳатланганлар бор
Бугун Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида иккита автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Nur.kz хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, икки автобус Толе би ва Абилай Хон кўчалари чорраҳасида тўқнашган. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 15 киши жароҳат олган. Воқеа жойида Олмаота шаҳар ҳокимлигининг Қутқарув хизмати ишламоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter