Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар қонда қанд миқдорини камайтирадиган маҳсулотни аниқлашди

Олимлар қонда қанд миқдорини камайтирадиган маҳсулотни аниқлашди

Фото: pixabay.com

Қонда қанд миқдорини камайтирадиган маҳсулот аниқланди. Aмерикалик олимлар манго 2-тур диабетдан қийналаётган беморларнинг умумий аҳволини яхшилашга ёрдам беришига ишонишади.

«Express»да чоп этилган тадқиқот натижасига кўра, ушбу мева таркибидаги полифеноллар антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга.

Манго таркибида, шунингдек, бир қатор машҳур биофаол бирикмалар, жумладан, каротеноидлар, токофероллар, аскорбин кислотаси, озиқ толаси ва мангифериннинг фенол бирикмалари, галл кислотаси ва кверцетин мавжуд, дея маълум қилишди мутахассислар.

Тадқиқотда 2-тур диабет билан оғриётган кўнгиллилар қатнашдилар. Уларнинг таомномасига сублимация қилинган манго меваси қўшилган. Бир неча ойдан сўнг тажриба иштирокчиларида таом тановул қилгач глюкоза даражаси пасайганлиги аниқланди. Устига-устак, аксарият иштирокчиларнинг организмида ёғ ҳажми камайиши кузатилган.

Бироқ манго таркибида фруктоза миқдори кўп бўлганлиги боис диабетга чалинган беморлар ва хавфли гуруҳга кирувчи бошқа одамлар уни эҳтиёткорлик билан, оз-оздан истеъмол қилишларига тўғри келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг