Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўлим жазосини 55 йилдан ортиқ кутган одам оқланди

Ўлим жазосини 55 йилдан ортиқ кутган одам оқланди

Фото: Meduza

Ўз хўжайини, унинг хотини ва икки боласининг қотили сифатида айбланиб, 1968 йилда ўлимга ҳукм қилинган Ивао Ҳакамада суд томонидан оқланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Ивао Ҳакамада ҳозир 88 ёшда, қотиллик юз берган 1964 йилда 28 ёшда бўлган.

2014 йилда Сидзуока шаҳар суди қотилнинг ДНКси Ҳакамаданинг ДНКси билан мос келмаслигини тасдиқлаган ва маҳкум озодликка чиқарилганди. Бироқ кейинроқ Токио суди бу қарорни бекор қилди. 2023 йилда иш Япония Олий судига оширилди.

Терговчилар судланувчига куч ишлатган бўлиши мумкинлигини ҳисобга олган суд ишни қайтадан кўриб чиқди. 1964 йилда ҳибсга олинган Ҳакамада қотилликни бўйнига олган, бироқ кейинчалик ўзига нисбатан куч ишлатилгани сабабли иқрор бўлганини маълум қилган.

2011 йилда Ҳакамада ўлим жазосини энг кўп кутган инсон сифатида эътироф этилган.


24 сентябр куни АҚШнинг Миссури штатида 26 йил аввал рўй берган қотилликда айбланган 55 ёшли Марселлас Уилямс қатл этилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг