Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ола мушук ўтди: Болгария президенти билан бош вазири ўртасидаги зиддиятларнинг асосий сабаби маълум бўлди

Ола мушук ўтди: Болгария президенти билан бош вазири ўртасидаги зиддиятларнинг асосий сабаби маълум бўлди

Фото: «In-bulgaria.online»

Болгария бош вазири Бойко Борисов мамлакат президенти Румен Радевни дронлар ёрдамида уни кузатаётганликда айбламоқда, дея хабар берди Болгария миллий радиоси (БМР).

Чоршанба куни Болгария ижтимоий тармоқларида ўз ётоғида дам олаётган Борисовнинг суратлари пайдо бўлди.

«Президент Радев ҳадидан ошмоқда, мени суратга олиш учун дронларни ишга солишдан ҳам тоймаяпти... Уни айвонимнинг эшигигача олиб келди. У мени дрон ёрдамида кузатаётганини шахсан маълум қиляпман», — дея Борисовнинг навбатдан ташқари матбуот анжуманида айтган сўзларини келтирган БМР.

Борисовнинг айтишича, унга қарши бундай ишлар ҳукуматнинг геостратегик лойиҳаларини, хусусан, Болгариянинг Евроҳудуд ва Банклар иттифоқига киришини бузиш учун уюштирилмоқда.

Миллий хавфсизлик хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган уйқудаги Борисовнинг суратларини текширишга киришган.

Президент билан ҳукумат ўртасидаги зиддиятли вазият жорий йилнинг бошидаёқ кузатилганди. Февраль ойида Радев ҳукумат унинг ишончини йўқотганини, чунки фуқаролар манфаатларига мос келмайдиган ҳамда давлатчиликнинг қулашига олиб келадиган хатти-ҳаракатларни амалга ошираётганини айтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг