Одессада ҳалокатга учраган автомобил турма деворини бузиб юборди
Одессада 8 декабрь куни «BMW» русумли автомобил аҳлоқ тузатиш колониясининг деворига урилиб, унда катта тешик ҳосил қилди.
Машинани аёл бошқариб келаётган бўлган. Ҳайдовчининг айтишича, унинг йўлидан «Мазда» автомобили кесиб чиққан ва шу сабаб машина устунга урилиб, тўсиққа кириб кетган.
Машина ичидаги икки киши ҳам ҳимоя камарини тақмаган бўлган, хавфсизлик ёстиқчалари ишламаган, аммо ҳеч ким жабрланмаган.
Ҳозир девордаги тешикни жазони ўташни назорат қилиш хизмати ишчилари ямамоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter