Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алмазбек Атамбаевни 15 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси сўралди

Алмазбек Атамбаевни 15 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси сўралди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга жиноятчи Азиз Батукаевни ноқонуний тарзда қамоқдан озод қилиш иши бўйича мол-мулкини мусодара қилган ҳолда 15 йилга озодликдан маҳрум қилиш сўралмоқда. Бу ҳақда унинг адвокати Замир Жоошев маълум қилган.

Таъкидланишича, собиқ президент коррупцияда ҳам айбланмоқда. Бироқ даъвогар томонидан Атамбаевнинг айбдорлиги бўйича етарли далил келтирилмаган, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Батукаевнинг озод этилиши юзасидан иш 2019 йилда очилган. Жиноий иш материалларига кўра, колонияда қўзғолон кўтаришда айбланиб, жазо муддатини ўтаётган Батукаев 2013 йили унга саратоннинг сўнгги босқичи диагнози қўйилганлиги ҳақидаги тиббий хулосага асосан муддатидан аввал озодликка чиққан. Озодликка чиққанидан бир неча соат ўтгач, Батукаев янги паспорт билан Қирғизистонни тарк этган. Терговга кўра, унинг қамоқдан озод этилишида юқори лавозимдаги амалдорлар, шу жумладан Атамбаевнинг ҳам қўли бор.

Улар уюшган жиноий тўда манфаати учун коррупцияни ташкил қилганликда айбланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Атамбаев 2019 йил августида қўлга олинган эди. Бироз аввал унинг қамоқда соғлиғи ёмонлашгани ҳақида хабарлар эълон қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг