Обама Байденнинг ёнига ишлашга борса, хотини ташлаб кетишидан қўрқмоқда
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама Оқ уйда ишлаш нияти йўқлигини, аммо президентликка даъвогар Жо Байденнинг янги маъмурияти ишларига ёрдам беришга тайёрлигини билдирган, дея хабар берди CNBC телеканали.
«Ҳозир унга маслаҳатларим керак эмас, бироқ ёрдам беришга доимо тайёрман. Бирдан Оқ уйда иш бошлаш режамга кирмайди», — дея таъкидлади Американинг собиқ етакчиси.
Обама, шунингдек, маъмуриятда бирорта лавозимга даъвогарлик қилмаётганини айтган. У бирорта лавозимни эгалласа, турмуш ўртоғининг карьерасига таъсир қилишини маълум қилди.
«Мишель мени ташлаб кетади», — деди АҚШнинг собиқ раҳбари.
Аввалроқ демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Жо Байден унга берилган овозлар сони бўйича янги рекорд ўрнатгани қайд этилганди. У Барак Обамадан ҳам яхшироқ натижага эришди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда сайловлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Аксарият овозлар ҳисоб-китоб қилинган бўлишига қарамай, штатларда бюллетенларнинг натижаси сал кейинроқ расман маълум қилинади. Шунга қарамай, мавжуд маълумотларга таяниб ОАВ Байденнинг ғалабасини эълон қилиб бўлишди. Сиёсатчининг ўзи ҳам сайловда ғалаба қозонганини айтди. Республикачи Трамп эса мағлубиятни тан олмаяпти. У сайловлар сохталаштирилгани ва демократларни судга беришни режалаштираётганини билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter