ОАВ: ўн ёшли боланинг миясидан 15 донагача қурт олиб ташланди
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳар болалар клиник шифохонаси мутахассислари ёш боланинг миясидан қуртларни олиб ташлашди.
Бу ҳақда маҳаллий Otyrar нашри хабар бермоқда.
ОAВ хабарларига кўра, ўн ёшли бола доимий бош оғриғидан шикоят қилиб шифокорларга мурожаат қилган. Текширув натижасида шифокорлар беморда бош миянинг эхинококкоз касаллиги борлигини аниқлади.
Бола тезда шифохонага ётқизилган ва операция қилинган. Операция давомида жарроҳлар 15 дан 10 см гача бўлган эхинококкоз кистасини, шунингдек, тахминан 10-15 та тасмасимон қуртни олиб ташлашган.
Миянинг эхинококкози кам учрайдиган паразитар касалликдир. Паразитлар инсон танасига гигиена қоидаларига риоя қилинмаганда (кўпинча ҳайвонлар ёки ифлос қўллар орқали) киради.
Агар мазкур касаллик кеч аниқланса, ҳаттоки ўлимга олиб келиши ҳам мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter