Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Инга қарши даҳшатли режалар ошкор қилинди

Ким Чен Инга қарши даҳшатли режалар ошкор қилинди

Американинг Daily Beast нашри Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни йўқ қилиш бўйича бир қанча режалар ишлаб чиқилганини ҳақида хабар берди. Иддаога кўра, улардан камида биттаси Жанубий Корея разведкаси томонидан молиялаштирилган.

Хусусан, 2017 йилда Шимолий Корея ҳукуматини ағдариш режаси бор эди. Бу режани Жанубий Корея разведкаси ва ўша вақтдаги президент Пак Кин Хе қўллаб-қувватлаган. Бироқ, ўша йили Мун Чжэ Ин ҳокимиятга келди, янги раҳбар Пхенян билан муносабатларни тиклаш истаги туфайли режани молиялаштиришни тўхтатди.

Ушбу режага кўра, агентлар операцияни амалга ошириш учун Хабаровскда қурол сотиб олишлари керак эди.

Бундан ташқари, режалардан бири Ким Чен Иннинг Владивостокга ташрифи чоғида йўқ қилинишини назарда тутган. Бироқ Шимолий Корея разведкаси бу режалардан хабар топган ва сафарни бекор қилган.

Таъкидлаш жоизки, Мун Чжэ Ин ҳокимиятдан кетгач, айни дамда Шимол ва Жануб алоқалари кескин ёмонлашди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг