ОАВ: Ғазни шаҳрида портлашда 27 киши ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Ғазни шаҳрида содир бўлган портлаш натижасида камида 21 киши ҳалок бўлди ва 17 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Ariana News маҳаллий касалхона раҳбарига асосланиб маълумот берди.
Унга кўра, ўлганлар ва ярадорларнинг барчаси ҳарбийлардир.
1TV телеканали маълумотига кўра эса Афғонистон қуролли кучлари базаси яқинида жойлашган автоуловга жойлаштирилган портловчи мослама ҳаракатга келган. Портлаш олдидан отишма ҳам бўлган.
Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, қурбонлар сони 27 кишига етган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter