Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нью-Йорклик эркак олмахон миясини еб вафот этди

Нью-Йорклик эркак олмахон миясини еб вафот этди

Фото: «nashzeleniymir.ru»

АҚШнинг Нью-Йорк штатида яшаган 61 ёшли овчи ўзи тутган олмахоннинг миясини егани учун ҳалок бўлди, дея хабар беради «Sabah.com.tr» сайти.

Марҳумнинг оила аъзолари маълум қилишича, овчи олмахон тутишни ва унинг гўштини, жумладан миясини ҳам тановул қилишни ёқтирган. Айнан шу одат унинг ўлимига сабаб бўлган. Унга бир йилда бир миллион кишидан бирида учрайдиган Крейцфелдт-Якоб ташхиси қўйилган. Маълум қилинишича, бундай камёб хасталикка зарарланган гўшт, хусусан, қутуриш касалига учраган жонивор гўшти сабаб бўлади.

Бундай ташхисли кишиларда ақл заифлашиши, ҳаракатланиш, сўзлашиш, таом ейиш ва ҳатто нафас олиш қобилиятини йўқотиш белгилари учрайди. Касаллик тезда ривожланади ва бугунги кун тиббиёти унга ҳали ҳеч қандай даво топмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг