Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нью-Йоркдаги ёнғинда 19 киши ҳалок бўлди, улар орасида 9 нафар бола бор

Нью-Йоркдаги ёнғинда 19 киши ҳалок бўлди, улар орасида 9 нафар бола бор

Американинг Ню-Йорк штати Бронкс шаҳрида юз берган ёнғин оқибатида камида 19 киши, жумладан тўққиз нафар бола ҳалок бўлди.

Бу ҳақда «Российская газета» маълум қилди.

«Якшанба куни Ню-Йоркда содир бўлган йирик ёнғинда камида 19 киши, жумладан, тўққиз нафар бола ҳалок бўлган», — дея таъкидлаган ҳукумат расмийлари.

Содир бўлган ёнғин натижасида 63 киши ёнғин ва тутундан турли даражада куйиш жароҳатлари олгани маълум. 32 киши ҳаёт учун хавфли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Ню-Йорк шаҳри ўт ўчириш бошқармаси маълумотларига кўра, 19 қаватли турар-жой биносида ёнғинни ўчириш ва аҳолини қутқариш учун 200 га яқин ўт ўчирувчи жалб қилинган. Ҳар бир қаватда юрак хуружи ёки нафас олиш шоки белгилари билан ўлган ёки яраланганлар топилган.

Шаҳар расмийлари ёнғинни охирги ўттиз йилдаги энг даҳшатлиси деб атаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг