Назарбоев Қозоғистонда қўшҳокимиятчилик бўлмаслигини айтди
Қозоғистоннинг биринчи президенти, мамлакатни қарийб 30 йил давомида бошқариб келган Нурсултон Назарбоев XII Остона иқтисодий форумида жамиятга ўзгаришлар ва янги раҳбарият зарурлигини таъкидлаган. Шунингдек, у ҳокимият мутлақо янги жамоа қўлига ўтиши ва инновациялар ҳақида гапирган.
«Қозоғистонда президент битта, қўшҳокимиятчилик бўлмайди» дея Назарбоевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Tengrinews.kz» сайти.
«Мен беш марта сайловларда иштирок этиб, 85 фоиздан кам овоз тўпламадим. Ҳозир аввал биринчи президент, сўнг президент дейишяпти. Йўқ, президент битта, ва у раҳбардир. Бизда иккиҳокимиятчилик бўлмайди» деган Назарбоев.
Ҳозирда 20 мартдан буён мамлакатни амалда Қосим-Жомарт Токаев бошқармоқда. Аввалроқ, «Нур Отан» партияси съездида Назарбоев Токаевни «президентликка энг муносиб номзод» деганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter