Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурдағи шаҳри тўлиқ бузилиб, қайтадан қурилади

Нурдағи шаҳри тўлиқ бузилиб, қайтадан қурилади

Фото: Топор Live

Туркиянинг Ғозиантеп вилоятида жойлашган Нурдағи шаҳри тўлиқ бузиб ташланади. Бу ҳақда вилоят ҳокими в.б. Усмон Билгинга асосланиб NTV телеканали хабар берди.

Таъкидланишича, шаҳардаги сўнгги 8 та уйда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Вайроналар остида одамлар бўлиши мумкин.

«Биз шаҳарсозлик вазири билан бир тўхтамга келдик: вайроналарни, умуман, шаҳарни 100 фоиз тўлиқ бузиб ташлаймиз. Шаҳардаги биргина уйнинг вайроналари остида 150 жасадни топдик. Шаҳар тўлиқ қайтадан қурилади», — деди ҳоким.

Маълумотларга кўра, зилзилага қадар Нурдағида 17 минг киши яшаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг