Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«НТВ» журналисти 11-қаватдан сакраб ўз жонига қасд қилди

«НТВ» журналисти 11-қаватдан сакраб ўз жонига қасд қилди

Фото: «Lenta.ru»

Россиянинг «НТВ» телеканали журналисти Никита Развозжаев ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Lenta.ru» хабар қилмоқда.

Баъзи манбаларга кўра, мухбир турар-жой биносининг 11-қаватидан сакраган.

Ўлимидан аввал Развозжаев ўзининг «ВКонтакте»даги саҳифасида видолашув сўзларини ёзиб қолдирган. У ота-онаси ва яқинларидан кечирим сўраган, ўлимида ҳеч кимни айбламасликни айтган.

«Мен умидларингизни оқлай олмадим. Бегона шаҳарда ўз хаёлларим билан яккама-якка қолдим. Сиз ёнимда бўлсангиз ҳаммаси бошқача бўларди»,- деб ёзган у ота-онасига.

Журналист, шунингдек, севгилисига ҳам мурожаат қилиб, ундан кечирим сўраган.

«Мен сен билан бўлишни орзу қилгандим, мени кечиришингга ишонгандим. Бунда сенинг айбинг йўқ», - деб ёзган у.

Никита Развозжаев 25 ёшда эди. У 2017 йили Ҳаво десантчилари кунида Горький боғидаги воқеадан сўнг машҳур бўлиб кетган, ўшанда маст эркак жонли эфирда мухбирга мушт туширган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг