Норвегия Бош вазири жаримага тортилди
Норвегия полицияси мамлакат бош вазири Эрна Сульбергни ҳукумат томонидан ўрнатилган карантин чекловларини бузгани учун жаримага тортди. Бу ҳақда Reuters хабарига таяниб Мир24 хабар бермоқда.
Хабарга кўра, февраль ойи охирида Сульберг 60 ёшини тоғдаги дам олиш ресторанида оиласи ва дўстлари билан нишонлаган. Кимдир ҳисоблаб чиқиб меҳмонлар сони 10 кишини эмас, аслида 13 киши эканини полицияга ошкор қилган.
Сульберг юбилейда меҳмонлар сони белгиланган миқдордан ошиб кетганлиги учун узр сўраганига ва қонунда бундай ҳолатларда жарима белгиланмаслигини назарда тутганига қарамай, Сер-Эст тумани полиция бўлими бошлиғи Оле Северуд жазо тайинлашга қарор қилган.
Жарима миқдори 20 минг Норвегия кронасини (2352 доллар) ташкил этган. Жазо қўлланиши муносабати билан полиция бошлиғи матбуот анжуманини чақириб, унда айнан ҳукумат бошлиғи ҳуқуқбузар бўлганлиги сабабли жаримага тортилгани ва бошқаларга ушбу ҳолат намуна бўлиб хизмат қилишини таъкидлаган.
«Қонун ҳамма учун бир хил бўлса-да, ҳамма қонун олдида тенг эмас. Сульберг мамлакатнинг етакчисидир ва у вирус тарқалишига қарши курашиш учун қўйилган чекловларнинг бошида бўлган. Шу сабабли, жамоатчиликнинг ижтимоий чекловлар қоидаларига бўлган ишончини сақлаб қолиш учун жарима солиниши тўғри эди», — дея таъкидлайди Сер-Эст тумани полиция бўлими бошлиғи Северуд.
Сульбергнинг ўзи зиёфат уюштиришда ҳеч қандай алоқаси бўлмаганлиги, аммо турмуш ўртоғи ҳамма нарсани ташкиллаштириб, тўловларни амалга оширгани ҳақида таъкидлаб ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter