Дунё бўйлаб норозилик намойишлари авж олди (фото)
Ғазодаги шифохонага уюштирилган ҳужум юзасидан Туркия, Ливан ва бошқа мамлакатларда норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
17 октабр куни Ғазо секторидаги «Ал-Аҳли» баптистлар касалхонасига зарба берилди. Камида 800 киши ҳалок бўлди. ҲАМАС ҳужумда Исроилни, Исроил эса «Исломий жиҳод»ни айблади.
Дунё ҳамжамияти ушбу ҳужумни «даҳшатли ҳарбий қирғин» ва «инсоният учун шармандалик» деб баҳоламоқда.
Ўзбекистон ҳам «бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз», деб баёнот берди.
Касалхонага қилинган ҳужум бутун дунёда норозиликларни келтириб чиқарди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter