Нобель мукофотини топшириш маросими ва зиёфат бекор қилинди
Бутун дунёда коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли Нобель қўмитаси Стокгольмдаги анъанавий Нобель мукофотини топшириш маросимини бекор қилишга қарор қилди, дейилади ташкилотнинг сешанба куни тақдим этган пресс-релизида.
«Стокгольм филармониясида анъанавий Нобель мукофотини топшириш маросими ва бошқармадаги анъанавий зиёфат бу йил бекор қилинди. Унинг ўрнига бошқармадан тўғридан-тўғри трансляция ташкил этилиб, номзодлар диплом ва медаллар билан тақдирланади», — дейилади хабарда.
Анъанавий мукофотни топшириш маросими ҳар йили 10 декабрь куни Стокгольмда ўтказилади. Ғолибларга мукофотни шахсан Швеция қироли ўз қўллари билан топширади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter