Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нобел мукофоти: кимё йўналишида ғолиблар номи эълон қилинди

Нобел мукофоти: кимё йўналишида ғолиблар номи эълон қилинди

2021 йили кимё бўйича Нобел мукофоти молекулаларни синтезлашда қўлланиладиган асимметрик органокатализнинг янги методларини ишлаб чиққан Бенжамин Лист ва Дэвид Макмилланга топширилади. Бу ҳақда ташкилот сайтида эълон қилинди.

Швеция қироллик фанлар академияси олимларнинг самарали дорилар ишлаб чиқиш ва кимё саноатини «яшиллаштириш»га қўшган ҳиссасини эътироф этди.

Бенжамин Лист Кўмир тадқиқотлари бўйича Макс Планк университетида (Германия), Дэвид Макмиллан Принстон университетида (АҚШ) ишлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг