Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нигерияда террорчилар юзлаб тинч аҳолини гаровга олди

Нигерияда террорчилар юзлаб тинч аҳолини гаровга олди

Фото: «Global Look Press/Blinkcatcher/blickwinkel»

Нигерия шимоли-шарқида қуролли жангарилар юзлаб тинч аҳолини гаровга олди. Бу ҳақда 19 август куни «Le Parisien» хабар берди.

Маълумотларга кўра, «Ғарбий Африкада Ислом давлати» (ISWAP) жангарилари Кукава шаҳрини эгаллаб, тинч аҳолини гаровга олишган.

Нигерия хавфсизлик хизмати фуқароларга ёрдам бериш учун чора изламоқда.

Апрель ойида Нигерияда жангарилар мамлакат шимолида жойлашган Кацина штатининг бир қанча қишлоқларига ҳужум қилиб, 47 кишини ўлдиргани тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Нигерия шимоли ва шимоли-шарқида кўплаб жиноий гуруҳлар бўлиб, улар одамларни ўғирлаш ҳамда талончилик билан шуғулланишади. Шунингдек, мамлакат ҳудудида террорчилик гуруҳларига қарши кураш кетмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг